“Кодексларга ўзгартириш киритилади”

0

Айни дамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегияси лойиҳаси бўйича миллий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтмоқда.

Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий координатори, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий бўлими ҳамда ЕҲХТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Акмал Саидов,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази директори:

—  Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегия Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятлари тўлиқ бажарилишини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини мониторинг қилиш механизмларини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий ва бошқа комплекс чоралар тизимини яратиш, қонунчиликка ва давлат органлари, хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг амалий фаолиятига инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида халқаро стандартларни имплементация қилиш механизмлари ва тартиби самарадорлигини ошириш, аҳолининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жумладан бу борада самарали ахборот ва маърифат тарқатиш, таълим бериш фаолиятини ташкил этиш; инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ва минтақавий тузилмалар, хорижий мамлакатлар миллий институтлари билан ҳамкорликка қаратилган.

Миллий стратегия доирасида 8 та кодексга ўзгартириш киритилади. Жумладан, Жиноят, Жиноят процессуал, Фуқаролик, Фуқаролик процессуал кодексларига ўзгартиришлар киритилади.  8 та халқаро конвенциялар ратификация қилинади.

Аввалги мақолаКредитга мебель олмоқчи эди. Лекин…
Кейинги мақолаОзиқ-овқат маҳсулотларининг бозорлардаги минимал ва максимал нархлари аниқланди