Комил Алламжонов 2016 йилга қадар ахборот эркинлиги хусусида гапирди

0

28-сентябрь куни Масс-медиани ривожлантириш жамғармаси ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан биргаликда Халқаро ахборотдан эркин  умумфойдаланиш куни муносабати билан ўтказилган онлайн конференция Комил Алламжонов нутқ сўзлади ва Ўзбекистондаги ахборот эркинлиги бўйича фикр юритди.

“Ўзбекистонда ахборотдан эркин фойдаланиш холати яқин яқингача хам ачинарли ахволда бўлган. 2016-йилга қадар Ўзбекистон матбуоти кома холатига тушиб қолган эди. Ўлиб ўлмаган, яшаб яшаб кетмаяпти. Телевиденияда фақат бачкана мақтовлар, газеталарда эса фақат жаннатдан хабарлар ёритилар эди. Бу кулгулидир хозир, лекин авсуски холат айнан шундай эди. Давлат аҳолига керакли маьлумотни эмас балки ўзи тўғри деб билган маълумотларни узатиш билан шуғулланган. Бутун матбуот фақат битта инсонга, у ҳам бўлса ўша пайтдаги давлат раҳбарининг кўнгли учун хизмат қилган. Одамлар ташвишларию, уларнинг муаммолари деярли еритилмаган. Сканворд, красворд, мунажжим башоратлари еки сариқ матбуотдан бошқа деярли барча газеталар мажбурий обуна ҳисобига кун кўрган. Журналистлар дардини фақат аноним шаклда бирон ижтимоий тармоқда қолдиришдан бошқа иложи бўлмаган. Энди нима ўзгарди, хозир ахвол қандай?”, — деди Алламжонов.

Биринчидан: Ўтган тўрт йил мобайнида матбуот сезиларли даражада эркинлашди, журналистлар  мамлакатнинг реал ижтимоий-сиёсий ҳаётидан олинган воқеаларни бемалол ёритадиган бўлди. Хатто ҳукуматни танқид қилувчи танқидий материалларни фаолроқ чоп эта бошлади. Вилоят журналистлари хам анча фаоллашди. Улар инсон ҳуқуқларининг бузилиши, коррупция ва мансабдор шахсларнинг бепарволиги ҳақида, яъни илгари тақиқ остида бўлган мавзулар ҳақида кўпроқ, жасорат билан ёзишни бошлади. Мамлакат ўзининг таниқли блогерларига эга бўлди. Бундан ташқари, блогерларнинг расмий доиралар тарафидан эътироф этилиши шундай поғонага кўтарилдики, айрим блогерлар ахоли манфаати учун берган таклифлари президент ва хукумат қарорларида акс эта бошлади. Улар кўтарган мавзулар ва муаммолар таьсир кучи ошганидан давлат идоралари зудлик билан унга муносабат билдира бошлади.

Иккинчидан: Ҳукуматни танқид қилгани учун илгари тақиқ остида бўлган кўплаб хорижий сайтлар блокдан олинди.

Учинчидан: Журналистларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, кейинчалик эса Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ташкил этилди.

Ошкора тарзда журналистларнинг тарафини оладиган ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган ташкилотлар ҳам хозирда айнан шулар.

Тўртинчидан: республиканинг барча вазирлик ва идораларининг ўлик  матбуот хизматлари қайта тирилтирилди, улар мавқеи оширилди ва фаолияти тикланди.

Натижа нима берди: натижада жамиятнинг ўзи ҳам янада фаоллашди. Фейсбук ва телеграмда долзарб масалалар очиқ ва фаол муҳокама қилинадиган мунозара платформалари вужудга келди. Бошқача айтганда, Ўзбекистонда ҳам фаол фуқаролик жамият шакиллана бошлади, жамоатчилик назорати кучайиб,  сўз эркинлиги анча ривожланди.

“Ўзбекистон қора рўйхатдан чиқди ва “Чегара билмас мухбирлар” матбуот эркинлиги индексидаги мавқеи яхшиланди: 2017-йилдан 2020-йилгача бўлган даврда 13-ўринга кўтарилди”, — дейди К.Алламжонов ўз нутқида.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг