ТаҳлилКонституция – инсон ҳуқуқлари кафолати

Конституция – инсон ҳуқуқлари кафолати

Жамиятдаги ижтимоий муносабатларга қараб ҳуқуқ соҳаси ҳам такомиллашиб боради. Ҳозирги кунда деярли барча ривожланган давлатларда давлат манфаатлари эмас, шахс манфаатлари биринчи ўринга қўйилмоқда ва бу тўғрисида турли хил халқаро шартномалар имзоланмоқда, Халқаро ташкилотлар пайдо бўлмоқда. Албатта, булар инсон ҳуқуқларини химоя қилишда, эркин иш танлаш ва мажбурий мехнатга йўл қўймаслик ва бошқа ҳуқуқ ва эркинликларини барча давлатлар ҳудудларида бир хилда таъминлашга хизмат қилади. Бинобарин, биз мустақилликка эришганимиздан сўнг, олдимизда демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, бозор муносабатлари тизимини яратиш ва мустаҳкамлаш вазифасини қўйдик. Бу йўлда адолат, одиллик, инсонпарварлик, демократик, қонунийлик ва халқаро нормаларга асосланган тамойиллар асосида ўз ҳуқуқ тизимимизни яратдик.

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг энг катта ютуқларидан бири Ўзбекистон Республикасининг Бош Қонуни, яъни Конституциянинг қабул қилингани бўлиб, унинг қабул қилинганлигигга ўттиз йил тўлмоқда.

Шу йиллар давомида мамлакатимизда ижтимоий ҳаётидаги ўзгаришлар, иқтисодий-ижтимоий, сиёсий ва ташқи сиёсатдаги амалга оширилаётган ислоҳоотлар бевосита Конституцияда белгиланган нормалар асосида амалга оширилиши билан муҳим аҳамият касб этади.

Ҳозирги кунда конституцияни давлациз, давлатни конституциясиз тасаввур қилиш қийин. Конституция фуқароларнинг эркин ва фаровон ҳаёт кечириш кафолати сифатида намоён бўлади. Унда давлат тузилиши, сиёсий бошқаруви, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини қамраб олган бўлиб, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишимиз кафолати сифатида кўришимиз мумкин. Буни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги сўзлаган нутқида ҳам алоҳаида этироф этган бўлиб, буни қуйидаги сўзларида кўрса бўлади. “Тўла ишонч билан айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда. Бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш борасида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда”.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг Муқаддимасида Ўзбекистон халқи инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб, демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб, халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш вазифаси қўйилганлиги айтиб ўтилган бўлиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг деярли барчаси Конституцияда белгиланган нормаларни амалга тадбиқ этиш ва белгиланган ҳар бир конституцион нормаларни амалга ошириш механизмларини ҳамда фуқароларнинг эркин фаровон ҳаётини таминлаш мақсади кўзланган.

Конституциянинг Х бобида “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари” белгиланган бўлиб, давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаши (43-модда), ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланиши (44-модда), вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқацизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида боълиши (45-модда) ҳамда хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги (46-моддаси) белгиланган.

Ҳозирги кунда мамалакатимизда мазкур конституцион нормаларни амалга ошириш юзасидан зарур амалий чора тадбирлар амалга ошириб, халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган нормалари асосида миллий қонунчиликни мослаштириш чораларини кўрмоқда.

Жумладан, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи давлат ташкилотлари тизими шаклланган боълиб, тизимда анъанавий судлов ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан бир қаторда, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ва нодавлат ташкилотларидан иборат бўлган инсон ҳуқуқлари бўйича носудлов органлари ҳам шаклланди.

Инсон ҳуқуқларини Ўзбекистон Республикасининг суд органлари орқали ҳимоя қилиш инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмининг таркибий ва ҳал қилувчи қисмидир. Чунки, суд бузилган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини тиклаш тизимида энг муҳим восита ҳисобланади.

Маълумки, Конституциямизнинг 44-моддасида ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган бўлиб, ҳар бир шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд томонидан муҳофаза этилиши, давлат органлари, мансабдор шахслар ва жамоат бирлашмаларининг ноқонуний ҳаракатларидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи конституцион норма орқали кафолатланган.

Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан ва бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритган ҳолда

Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат барпо этиш жараёнида айнан фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини давлат органлари мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари ёки ҳаракацизлигидан ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади. Фуқароларнинг суд орқали ҳимояланиш билан бир қаторда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар орқали ўз ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилиш ҳамда бузилган ҳуқуқларни тиклаш тизими яратилган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизими давлат ҳокимиятининг анъанавий тизими сифатида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги иштироки беқиёс ҳисобланади. Бунда Ўзбекистон Республикасининг прокуратура органлари, ички ишлар ҳамда адлия органлари асосий ўринни эгаллаб ўз ваколатлари доирасида фуқароларнинг конституцион ҳуқуқларни ҳимоя қилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг прокуратура органлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, шу жумладан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимида муҳим ва асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботга риоя этиш устидан назорат қиладиган давлат органи бўлган прокуратура органлари нафақат давлат ҳокимиятини мустаҳкамлаш вазифасини, балки инсон ва фуқаронинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича муҳим ижтимоий вазифани ҳам бажаради.

Хусусан, “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддасида Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг асосий вазифалари қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишдан иборатлиги белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари тизимига киради. “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддасига асосан, ички ишлар органларининг асосий вазифалари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилишдан, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашдан, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасидан иборат.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг адлия органлари инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш тизимида муҳим аҳамият касб этиб, анъанавий тарзда ҳуқуқни қўлловчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар сирасига киради.

Адлия вазирлиги томонидан ижтимоий-сиёсий ҳаётни, давлат тузилишини, шу жумладан, суд-ҳуқуқ соҳасини эркинлаштириш, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлашга йўналтирилган қонунлар ижросини таъминлаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 13-апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори билан тасдиқланган Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга асосан фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш соҳасида:

– давлат органлари ва давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

– инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши мумкин бўлган ҳолатлар тўғрисида ахборот йиғиш ва халқаро шартномаларда акс эттирилган инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари универсал стандарт принсипларини ҳисобга олган ҳолда уни баҳолашни амалга ошириш;

– фуқароларнинг давлат органлари ва давлат иштирокидаги ташкилотларда бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар кўриш функцияларини амалга ошириши белгиланган.

Мазкур давлат органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича тегишли чораларни кўради.

Бир сўз билан айтганда, Конституция инсон ҳуқуқларининг кафолати сифатида ўрни беқиёс боълиб, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишда, Ўзбекистоннинг демократик ўзгаришларга содиқлигини намойиш қилиш, юртимизда кечаётган кенг қамровли ислоҳотлар даврида аввало инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муносиб ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.

Шерзодбек Ражабов, Шокиржон Шералиев,
Адлия вазирлиги масъул ходимлари

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img