ЯнгиликларМаҳаллийКонтракт пулига йўналтирилган даромадлар учун бериладиган солиқ имтиёзидан кимлар ва қай тартибда...

Контракт пулига йўналтирилган даромадлар учун бериладиган солиқ имтиёзидан кимлар ва қай тартибда фойдаланади?

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандида жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзанди ёки эри (хотини)нинг таълим олиши учун йўналтирилган қисми даромад солиғидан озод этилиши белгиланган.

Ака-ука, опа-сингил, амма-хола, амаки-тоға, васий ва бошқаларнинг таълими учун тўловларда ушбу имтиёз қўлланилмайди.

Таълим учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда солиқ чегирмаси тақдим этилади:
• ўз маблағлари;
• жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари;
• юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар);
• тўлов ойлик иш ҳақидан эмас, мустақил амалга оширилганда, солиқ органига жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни топширган ҳолда солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин.

Бунда, солиқ чегирмасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун ариза орқали қуйидагилар тақдим этилади:
• ОТМ тўловли-контракт асосида ўқиш тўғрисида шартнома нусхаси;
• олий ўқув юртлари ҳисоб рақамига пул маблағларини тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
• шахсни тасдиқловчи маълумотлар.
Солиқ чегирмаси давлат солиқ хизмати органлари орқали жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш йўли билан ҳамда солиқ тўловчининг ёзма аризасига биноан тўлов манбаида — иш берувчи томонидан ҳам берилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жами йиллик даромадингиз тўғрисидаги декларацияни солиқ инспекциясига шахсан ташриф буюриш ёки почта орқали буюртма хатда юбориш ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда тақдим этишингиз  мумкин.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img