ЯнгиликларЖаҳонҚонун устуворлиги соҳасидаги қўшма лойиҳа муваффақиятли якунланди

Қонун устуворлиги соҳасидаги қўшма лойиҳа муваффақиятли якунланди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси фаолиятини сарҳисоб қилиш мақсадида ташкил этилган лойиҳа кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўтказилган онлайн-йиғилишда Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Судьялар олий мактаби, Тошкент давлат юридик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти, USAID ва БМТ Тараққиёт дастури вакиллари иштирок этди.

Тадбирда 2018-2021 йиллар давомида қўшма лойиҳа доирасида қуйидаги йўналишларда эришилган натижаларнинг тақдимоти ўтказилди:

      • электрон судлов тизими ва интерфаол хизматларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш;
      • одил судловнинг холислиги ва адолатлилигига нисбатан аҳоли ишончини мустаҳкамлашнинг устувор йўналиши сифатида судлар фаолияти шаффофлигини янада ошириш;
      • аҳолининг эҳтиёжманд қатламига беғараз ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни кенгайтириш;
      • аёлларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимида гендер тенгликни таъминлаш;
      • низоларни муқобил ҳал этиш механизмларини жорий этиш;
      • суд тизими ва ОАВлари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш, суд журналистикасида янгича маданиятни шакллантириш;
      • аҳоли ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш ва суд амалиётини бирлаштиришга қаратилган қўлланма, адабиёт, рисолалар тайёрлаш.

Қайд этиш жоизки, 2015-2021 йиллар давомида “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси мамлакатда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишда фаол қатнашди. Амалга оширилган ташаббусларнинг аксарияти 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси ва 2030-йилгача БМТ Глобал кун тартибидаги Барқарор ривожланиш мақсадларига тўлиқ мос келади.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img