ЯнгиликларҲуқуқКўп квартирали уйлар ертўласида қайси фаолият турлари билан шуғулланиш мумкин эмас?

Кўп квартирали уйлар ертўласида қайси фаолият турлари билан шуғулланиш мумкин эмас?

Кўп квартирали уйнинг ертўласида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланишга йўл қўйилмайди:

  • уйни қуришда ўтириладиган жойлари сони лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилмаган, шунингдек, соат 23.00дан кейин ҳам ишлайдиган умумий овқатланиш корхоналари, ресторанлар, кафелар, кафетерийлар, барлар;
  • кимёвий товарлар, сабзавот ва балиқ маҳсулотларини, шунингдек, газ баллон, кимё воситалари, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда портлаб ёниш хавфлилиги жиҳатидан хавфли бўлган бошқа моддалар ва материаллар бор бўлган маҳсулотларни сотувчи дўконлар;
  • ўз ишлаб чиқаришида тез ёнувчи моддаларни қўлловчи кимёвий тозалаш хоналари;
  • 10 тадан ортиқ иш ўрнига эга бўлган пойабзал тикиш ва таъмирлаш устахоналари;
  • ҳаммомлар ва сауналар;
  • алоқа тармоқ станциялари, шаҳарлараро алоқанинг кеча-кундуз фойдаланиладиган сўзлашув пунктлари ва телеграф;
  • жамоат ҳожатхоналари;
  • маросимлар билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш муассасалари;
  • саноат корхоналари фаолиятининг барча турлари;
  • уй ҳайвонлари ва паррандалари боқишга ёки кўпайтиришга мўлжалланган жойлар;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг транспорт воситалари учун гаражлар (махсус лойиха асосида қурилган гаражлар бундан мустасно);
  • яшаш жойлари, кинотеатр, ётоқхона ва меҳмонхоналар ташкил этиш.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img