Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан COVID-19 вирусини аниқловчи “Mini 8 Plus Real-Time PSR System” ускунаси ва 1400 та тест тизими Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиология фаровонлиги марказига беғараз ёрдам сифатида топширилди.

“Mini 8 Plus Real-Time PSR System” Германияда ишлаб чиқарилган бўлиб, функционал жиҳатдан катта – стандарт аппаратлардан фарқ қилмайди.

Маълум қилинишича, мазкур аппарат бирданига 8 та намунани текшириш қувватига эга бўлиб, аксарият тижорий реагентларга мос келади. Бундан ташқари, тизим автоматик тарзда танланган электрон манзилга маълумотларни юбориш имкониятига эга. Шу боис лаборатория ходимлари иш вақтларидан унумли фойдаланадилар, мижозлар эса зудлик билан касалликка чалинганлари ёки чалинмаганликлари тўғрисида маълумот оладилар.

Қурилма ёрдамида коронавирус ва бошқа юқумли касалликларни аниқлашдан ташқари генотиплаш, яъни наслдан наслга ўтадиган касалликларни топиш, шунингдек, ҳужайрадаги генларнинг ўзгарганлик даражасини таҳлил қилиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини аниқлаш мумкин.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг