ЯнгиликларМаҳаллийКўриш имконияти чекланган хотин-қизлар ҳунар ўрганиб, стипендия оладилар

Кўриш имконияти чекланган хотин-қизлар ҳунар ўрганиб, стипендия оладилар

Адлия вазири Русланбек Давлетов жорий йил сентябрь ойида Наманган вилоятига қилган хизмат сафари вақтида Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Наманган вилояти бўлими аъзоларининг фаолияти билан яқиндан танишиб, уларнинг касб-ҳунарга ўқитиш борасида бир қатор таклифларни берган эди.

Мазкур таклифларнинг ижросини таъминлаш юзасидан жорий йилдан бўлимнинг 10 нафар аъзосини тўқувчилик йўналиши бўйича касбга ўқитилиши белгиланди.

Энди кўришда нуқсони бўлган хотин-қизлар жамиятнинг вилоят бўлимига қарашли ишлаб чиқариш корхонасида амалий дарсларни зарурий дастгоҳлар ёрдамида ўрганадилар.

Яна бир муҳим жиҳат, ўқув курсига ўқитувчи сифатида жалб қилинган ўқитувчига иш ҳақи ҳамда ўқувчиларга стипендия тўловлари Наманган шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан амалга оширилади. Битирувчиларга тегишли тартибда сертификатлар тақдим этилади.

Наманган вилоят адлия бошқармаси

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img