Коронавирус аниқланган уйда инфекция неча кун яшайди?

0

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов АОКАда бўлиб ўтган брифингда уйда даволанаётган бемор уйни тарк этганда ўша уйда неча кунгача коронавирус яшаши ҳақида маълумот берди:

– Илмий тадқиқодлар шуни кўрсатдики, коронавируснинг нарса-буюмлар сиртида, юза қисмларда ўртача яшаш даври 2 соатдан 8-10 кунгача.

Касаллик аниқланган уйда дезинфекция тадбирларини ташкиллаштириш зарур. Бу борада касаллик аниқланган уйда ҳудудий санэпидхизмат ходимлари томонидан маълумот дезинфекция бригадаларига етказилади ва улар томонидан ўчоқли дезинфекция тадбирлар амалга оширилади.

Қолаверса, хонадонда яшовчилар ўзлари ҳам уй шароитида дезинфекция тадбирларини ўтказиши мумкин. Дезинфекция дейилганда нафақат хлорли воситалар, балки хоналарни тез-тез шамоллатиш, нам тозалов ишларини олиб бориш тавсия этилади. Албатта бундай тадбирларни ўтказишда шахсий ҳимояга эътибор берилиши зарур.