Куни кеча ЖССТнинг фавқулодда қўмитаси йиғилишида пандемия халқаро аҳамиятга эга алоҳида вазият бўлиб қоляпти, деган хулосага келишди ва коронавирус эпидемияси «яна узоқ» давом этишини маълум қилди.

Мутахассислар ЖССТ ва унинг ҳамкорларига коронавирусга қарши курашишдаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдиришди.

Ташкилотнинг фавқулодда қўмитасида ушбу муаммони ҳал этишда кучларни бирлаштириш зарурлиги таъкидланди ҳамда ёшлар касаллик тарқалишининг олдини олишда барча имкониятларни ишга солишга чақирилди.

Экспертлар пандемия билан боғлиқ вазиятга яна уч ойдан сўнг баҳо берадиган бўлишди.

Маълумотларга кўра, дунё бўйича 17,3 миллион киши коронавирусга чалинган, улардан 675 минг нафари вафот этди. Ўтган бир кеча-кундузда 289 минг кишига COVID-19 ташхиси қўйилди, олти минг нафари ҳаётдан кўз юмган.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг