Коронавирус қандай ҳароратда ўлиши аниқланди

0

Франциянинг Прованс университети олимлари коронавирус 15 дақиқа давомида 92℃ ҳароратда ўлишини исботлашди. Бу ҳақда bioRxiv нашри маълумотларига таяниб sof.uz хабар қилмоқда.

Тадқиқотчилар эксперимент учун COVID-19ни 60℃ ҳароратда 1 соат давомида қизитдилар. Ушбу ҳолатда ҳам вируснинг айрим штаммлари кўпайишда давом этди.

Таъкидланишича, 60℃ ҳароратда қиздириш аксарият лабораторияларда дезинфекция стандарти сифатида қабул қилинган.

Тадқиқот давомида олимлар коронавирус штаммини иккита пробиркага – стерилланган ва биоматериалли идишларга ўтказишди. Аниқланишича, стандарт қизитиш жараёнидан сўнг штамм фақатгина тоза воситада фаолликдан тўхтайди.

Биоматериалли пробиркадаги вирус фақатгина 92℃ ҳароратда қиздирилганда ўлди.

Мутахассисларнинг айтишича, вирусларни дезинфекция қилиш учун стандарт жараён фақатгина вирус миқдори кам бўлган ҳолатларда қўлланиши мумкин. Юқори юкламали вирусларни ўлдириш учун стандарт дезинфекция фойда бермайди.