Коронавирус сувда юқмайди

0

Россиянинг Инсон фаровонлиги ва истеъмолчилар ҳуқуқларини назорат қилувчи Федерал хизмати сув ҳавзаларида чўмилиш пайтида коронавируснинг юқмаслиги, вирус қуёш нурлари таъсирида сувда ўлиши ҳақида маълум қилди.

Ушбу масала сайёҳлик мавсумининг бошланишида долзарб масалага айланган эди.
“Очиқ сув ҳавзалари коронавирус инфекциясининг тарқалиши манбаи сифатида қабул қилиниши мумкин эмас, чунки вирусга зарарли бўлган жуда кўп қуёш нури тушади . Ҳаводан томчилар орқали одамдан одамга юқадиган COVID-19 сув орқали юқиши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқ», – дейилади Интерфакс сайти хабарларида.

Шу билан бирга, Россия аҳолисига сузиш пайтида бошқа касалликларни , жумладан, серкариоз, гиардиаз ва лептосприозни юқтириш мумкинлиги эслатиб ўтилган.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг курорт орқали даволаш бўйича бош мутахассиси Михаил Никитин ҳам коронавируснинг сув орқали юқиши эҳтимолдан узоқлиги ҳақида гапириб ўтган.

Россиянинг асосий сайёҳлик йўналишларидан бири Қримдир. Қрим аҳолиси учун ички туризм 15-июндан очилган, бошқа вилоятлардан эса 1-июлдан ташриф буюриш мумкин эди.

Сайёҳларнинг Қримга киришига қўйилган чекловлар олиб ташланганидан сўнг, ўн кун ичида 400 мингга яқин одам ташриф буюрди, деб хабар берди республиканинг Туризм вазири Вадим Валченко.