Коронавирусдан соғайганлар сони 2700 нафарга яқинлашди

84

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Андижон ва Самарқандда 9 нафар бемор соғайиб, юртимизда жами коронавирусдан соғайганлар сони 2700 нафарга яқинлашгани ҳақида хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, айни соатларда Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 5 нафар, Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 4 нафар, жами 9 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилган.

Андижонда тузалганларнинг барчаси Андижон шаҳридан бўлиб, 2 нафари эркак, 3 нафари аёл. Уларнинг ёши каттаси 36 ёшда бўлса, ёши кичиги 2019 йилда туғилган чақалоқ. Вилоятда айни пайтга қадар 169 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар сони 174 нафарга етди.

Самарқандда шифо топганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (Пастдарғом, Иштихон, Оқдарё туманлари ва Самарқанд шаҳридан 1 нафардан) бўлиб, 2 нафари эркак, 2 нафари аёл. Улар орасида ёши каттаси 46 ёшда, ёши кичиги 36 ёшда. Вилоятда айни пайтга қадар 254 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 258 нафарга етди.

Бугун 26 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2694 нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг