Коронавирусдан вафот этган шифокорнинг уйига Соғлиқни сақлаш вазири борди

70

Кеча сайтимизда «Тиббиёт ходимларини вирус ўчоқларига мажбуран киритишяптими? Шифокорнинг ўлимига сабаб нима эди?» номли мақола чоп этилган эди.

Марҳум шифокорнинг қизи телефон орқали блогер ва журналист Азиза Қурбонова билан боғланиб, хонадонига Соғлиқни сақлаш вазири ташриф буюрганлигини айтган.  

«Ҳозиргина Шаҳноза Ҳасанова қўнғироқ қилиб, хонадонига Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов келганини айтди. Вазир оила аъзоларидан cамимий кўнгил сўраб, бу шифокорлар жамоаси учун ҳам оғир жудолик бўлганини билдирган. Ш. Ҳасанова соғлиқни сақлаш тизими унинг изтиробларини тўғри тушунгани учун миннатдор. Оила боқувчисини йўқотгани, хизмат фаолияти давомида Ковид инфекциясига чалиниб вафот этгани инобатга олиниб қонуний барча компенсациялар қопланиши маълум қилинган. Шунингдек, Ш. Ҳасанова у билан бирга ҳамдард бўлган, мурожаатига бефарқ бўлмаган барча жамоатчилик вакиллари, журналистлар ва блогерларга ўз раҳматини айтди», — дейилади Азиза Қурбонованинг телеграмдаги саҳифасида.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг