Коронавирусга чалинганлар учун прон-позицияда ётиш қанчалик муҳим?

0

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова коронавирусга чалинган беморларнинг прон-позицияда ётиши сабаби, унинг нима аҳамияти ҳақида гапириб берди:

– Коронавирусда ўпканинг орқа, пастки, айнан орқага ёпишиб турган қисмлари шикастланади. Бемор қоринга ётганида ёки бу ҳолатга максимал яқинлашганида орқанинг кучлироқ мушаклари ишлай бошлайди. Ҳар бир нафас тўлиқроқ бўлади, танага кирадиган кислород миқдори ортади.

Прон-позиция оксигенацияни яхшилайди ва ҳаттоки оғир беморларда ўлим хавфини камайтиради.

Бунинг учун қоринда ётиш кифоя. Ўпканинг зарарланган қисмларида фаолроқ ҳаво алмашади. Ўпка альвеолаларига ушбу даврда босим камайганлиги сабабли, улар очилиб ҳаракатлана бошлайди. Иккала томоннинг очилган алвеолалари интерстициал бўлимларни сиқади — тўлган суюқлик тезда тўқималарни тарк этади.

Шундай қилиб, прон-позиция — бу бир вақтнинг ўзида ҳам енгиллаштирувчи ҳолат ва нафас гимнастикаси ҳамдир. Беморнинг аҳволини енгиллаштириши сабабли у касаллик пайтида зарур, маълум даражада тўқималарда шишишлар тарқалишининг олдини олади.

Реабилитация даврида прон-позиция зарарланган сегментларнинг фаол нафас олишига ёрдам беради. Бу ўпканинг тўлиқ тикланишига ва фиброз ўзгаришларнинг намоён бўлишини камайтиришга имкон беради.

Прон-позиция ва нафас машқлари касалликдан сўнг камида уч ойгача жуда муҳимдир.