Коронавируснинг асосий жумбоғи ечилди

0

Йель университети (АҚШ) олимлари коронавирус туфайли эркаклар нима учун аёлларга қараганда икки баравар кўпроқ вафот этиши сабабларини тушунтириб беришди. COVID-19нинг оғир симптомлари ривожида жинсий тафовутлар жумбоғини ҳал қилиш масаласи Science журналида баён қилинган.
Тадқиқотчилар сўзларига кўра, аёлларда иммун тизими учун жавоб берадиган, генларга бой бўлган иккита Х-хромосома бўлади. Гарчи Х-хромосомаларнинг бири генларнинг дозали компенсацияси механизми туфайли кучсизланган бўлса-да, ДНКнинг маълум қисми туғма иммун тизимини фаоллаштириш имконига эга.
Шунингдек, аёллар организмида ишлаб чиқариладиган эстероген гормони коронавируснинг хужайрага кириб ўрнашишига ёрдам берадиган АСЕ2 рецепторини блоклаш хусусиятига эга. Олимларнинг айтишича, эркакларнинг андроген гормони вируснинг хужайрани зарарлаш хусусиятни кучайтиради.
Олтмиш ёшдан ошган эркакарда иммун тизимининг SARS-CoV-2га қарши жавоб реакцияси пасая боради. Бироқ уларда иммун тизимидаги бошқа молекулаларнинг ҳаддан ортиқ таъсирчанлиги шамоллашнинг ўта оғир кўринишларига сабаб бўлади. Цитокинлар ҳужуми деб номланадиган бу жараён ҳатто ўлимгача олиб бориши мумкин.