Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Севара Убайдуллаева аҳоли томонидан келган бир қанча саволларга жавоб берди:

Коронавирус инфекциясидан тузалган шахсларга нималар тавсия этилади?

Коронавирус касаллигидан тузалганидан сўнг, касалхонадан чиққан беморлар, айниқса кексалар организмдаги кузатилган ўзгаришларни тиклаш мақсадида маълум муддат оилавий/умумий амалиёт шифокоридан диспансер назоратида туришлари керак.

Шу билан бирга, имконияти чекланганлар ёки сурункали касаллиги мавжуд беморлар, ўз шу касалликларини назоратини олиб бориш мақсадида диспансер назоратида туришлари талаб этилади.

Оғирроқ кечирган беморлар махсус реабилитацияга муҳтож бўлиб, уларда нафас тикланиши, яъни сатурация (ҳужайраларни кислород билан таъминланиши кўрсаткичини имкон қадар кўтариш учун) шифокор назоратида санатор-курорт ёки физиотерапевтик даволарни олишлари керак бўлади.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг