Қозоғистон президенти тинч митинглар ўтказиш тартибига изоҳ берди

72
Фото: static.ernur.kz

Давлат раҳбари Жамоатчилик ишончи Миллий мажлисида Қозоғистонда тинч намойишлар ўтказиш тартибига киритилаётган ўзгаришлар ҳақида гапирди.

Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Тоқаев тинч митинглар ўтказиш тартиби тўғрисидаги қонунга изоҳ берди.

“Бир неча кун олдин тинч митинглар ўтказиш тартиби тўғрисидаги қонуннни имзоладим. Қонунунинг асосий жиҳати – митинг ўтказиш учун руҳсат олиш керак эмас, балки огоҳлантиришнинг ўзи кифоя. Ушбу қонун ижтимоий-сиёсий муносабатларнинг демократик йўналишда ривожланишига хисса қўшади”, – дейди Тоқаев жонли эфирда бўлиб ўтган мажлисида.

У тинч митинглар ўтказиш тартиби тўғрисидаги янги қонун фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларига тўла мос келишини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Тоқаев 2019 йил тинч митинглар ўтказиш тўғрисида янги қонун ишлаб чиқилишини маълум қилган эди.

Шунингдек, мажлисда сиёсий партиялар сайлови тўғрисидаги қонунни имзолагани ҳам эслаб ўтилди. Унга кўра сиёсий партияларни рўйхатга олиш учун уларнинг аъзолари сони 40 минг нафардан 20 минг нафарга камайтирилган. Бундан ташқари, парламент ва маслахатлардаги ёшлар ва аёлларга 30 фоизлик квота белгиланди.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг