Қозоғистонда 13 июль мотам куни деб эълон қилинди (+видео)

0

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев мамлакатда коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқини бошланганини маълум қилди.

Ҳукумат раҳбари ушбу муносабат билан Қозоғистон халқига мурожаат этди ва вафот этганлар хотираси учун бутун мамлакат бўйлаб мотам эълон қилди.

“Мен 13 июлни пандемия қурбони бўлган қозоғистонликлар учун Миллий мотам куни, деб эълон қилишга қарор қилдим. Ишонаманки, ҳар биримиз қаерда бўлмайлик, ушбу кунда марҳумларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирамиз”, деган у мамлакат халқига қилган телемурожаатида.