Қозоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этилди

0
Фото: sputniknews.kz

Қозоғистонда “COVID-19” коронавируси пандемияси муносабати билан 2020 йил 16 март соат 8.00 дан 15 апрель соат 7.00 гача фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Президент фармони билан барча транспорт воситалари орқали Қозоғистон ҳудудига кириш, унинг ҳудудидан чиқишга чекловлар белгиланган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги юртдошларимизга Қозоғистонга бормасликни, Қозоғистонда бўлиб турган фуқароларимизга зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонасига мурожаат қилишларини тавсия қилди.

Аввалги мақолаБош прокуратура расмий баёноти
Кейинги мақолаБилишингиз керак бўлган маълумотлар (инфографика)