ЯнгиликларЖаҳонҚозоғистонда хорижий ижтимоий тармоқлардан давлат ҳудудида рўйхатдан ўтиш талаб қилиниши мумкин

Қозоғистонда хорижий ижтимоий тармоқлардан давлат ҳудудида рўйхатдан ўтиш талаб қилиниши мумкин

Қозоғистонда ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардан мамлакатда рўйхатдан ўтиш ёки ваколатхоналарини очиш талаб қилиниши мумкин. Бу ҳақда “Tengrinews”га таяниб Bugun.uz хабар берди.

Хабарда ёзилишичва, бундай ўзгартиришлар мамлакатнинг “Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида келтирилган. Депутатлар ташаббуси билан қабул қилинган «Қозоғистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси мажлис томонидан 15 cентябрда биринчи ўқишда қабул қилинган.

Қайд этилишича, унда, шунингдек, “безорилик (зўравонлик) — бу шахс ёки шахслар гуруҳининг вояга етмаган шахсга нисбатан, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда (киберҳужум) қилиши”, деб белгилаб қўйилган.

Таъкидланишича, хорижий ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларга Қозоғистондаги юридик шахслар ёки филиалларни рўйхатдан ўтказиш учун олти ой вақт беришни режалаштирмоқда, акс ҳолда уларнинг мамлакатдаги фаолияти чекланади. Шунингдек, интернет-ресурсларни блоклаш ва чеклаш тартибини ахборот соҳасидаги ваколатли орган белгилаши кўзда тутилган.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img