ЯнгиликларМаҳаллийҚуйи Чирчиқ туман ҳокимлиги фермерга етказилган зарарни қоплаб беришга мажбур бўлди

Қуйи Чирчиқ туман ҳокимлиги фермерга етказилган зарарни қоплаб беришга мажбур бўлди

Қуйи Чирчиқ тумани Адлия бўлимига “KARAMOV MAXMUD FAYZ” фермер хўжалиги иш юритувчиси Н.Карамова мурожаат қилди. Унинг айтишича, туман ҳокимининг қарори билан ушбу фермер хўжалигига 367-контурдан 5,2 гектар ер майдони қўшиб берилган, шу тариқа “KARAMOV MAXMUD FAYZ” боғдорчилик йўналишида фермер хўжалиги ташкил этилган.

Боғдорчилик ер майдонига 2014-2015 йилларда 30 000 дона “Супер Лето” олхўри кўчатлари экилиб, парвариш қилиб келинган, боғ учун 152 344 000 сўм сарф-харажат қилинган. Аммо кейинчалик ушбу боғ туман ҳокимлиги қарорига асосан буздирилиб, ер майдони туман ҳокимлиги заҳирасига олинган. Етказилган зарарни қоплаб беришни сўраб, фермер хўжалиги томонидан туман ҳокимлигига бир неча бор мурожаат қилинган бўлса-да, туман ҳокимлиги зарарни қоплаб бермаган.

Қуйи Чирчиқ туман адлия бўлими томонидан ҳолатга қонуний баҳо берган ҳолда Қуйи Чирчиқ туманлараро Иқтисодий судига даъво ариза чиқарилиб, натижада суднинг ҳал қилув қарорига асосан даъвогар “KARAMOV MAXMUD FAYZ” фермер ҳўжалиги фойдасига 152 344 000 сўм етказилган зарар қопланди.

Жўшқин Бадалов,
Қуйи Чирчиқ туман адлия
бўлими бошлиғи

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img