Любинко Друлович Ўзбекистон ОТЖдан кетди

0

ЎФА Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друлович билан ҳамкорликни давом эттирмайдиган бўлди.

«ЎФА билан тузган шартномам эртага расман якунига етади. Биз ҳамкорликни давом эттирмайдиган бўлдик», – дейди мутахассис.

Таъкидлаш керакки, айни пайтда ЎФАда U-23 Осиё Чемпионати якунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сербиялик мураббий ОТЖни ўтган йили қабул қилиб олганди. Друлович қўл остида олимпиячиларимиз U-23 Осиё чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллаган ҳолда, Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита олмаган эди.

Аввалги мақолаЭйнштейн кимга мағлуб бўлган?
Кейинги мақола“Янги Ангрен” иссиқлик электр станциясидаги ёнғин юзасидан расмий баёнот