Маҳмуд Истамов Бухоро вилоятига прокурор этиб тайинланди

0

Махмуд Шухратович Истамов Бухоро вилоятининг прокурори этиб тайинланди.

Бунгача у Марказий Сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Маҳмуд Истамов 1979 йилда туғилган, Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги – ҳуқуқшунос. Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Адлия вазирлигида катта маслаҳатчи лавозимида бошлаган.

2006-2014 йилларда Ўзбекистон президенти девони инспектори, етакчи инспектори, 2014-2019 йилларда Ўзбекистон президенти девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилиш шуъбаси мудири, Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчилик шуъбаси мудири, Ўзбекистон адлия вазирининг ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.

У 2019 йил 23 июлдан Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари лавозимига сайланган.