“Макарена”га ўйнаганлар маъмурий жазога тортиладиган бўлди

0

Париж четидаги полиция идорасида 30 нафарга яқин полициячи комендантлик соати ва санитария қоидаларини бузган ҳолда базмда иштирок этган. Ҳозирда мазкур иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идо- ралари ходимлари маъмурий жазога тортилиши мумкин, деб хабар бермоқда Франция оммавий ахборот воситалари.

Базм 22 январь куни Обервиль полиция идора- сида комендантлик соати вақтида ва ижтимоий масофани сақлаш чораларини кўрмаган ҳолда ташкил этилган. Орадан бир ҳафта ўтгач “Loopsider” портали видео жойлади: унда ниқобсиз одамлар “Макарена”га рақс тушаётгани ҳамда ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига амал қилмаётганини кўриш мумкин. Айни пайтда ҳолат юзасидан тергов давом этмоқда, базм иштирокчиларига маъмурий жазо чо- ралари қўлланилади, — дейилади полиция префектурасининг “Twitter”даги хабарида.

Аввалги мақолаМаҳаллий ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланяпти Ижтимоий тармоқдаги турли талқинлардан нима муддао? Мутахассис шарҳи
Кейинги мақолаИжро интизомини жиддий равишда бузганлар, вазифасига масъулиятсизлар, адлия органлари томонидан киритилган тақдимномаларни бажармаганлар жавобгарликка тортилади