ЯнгиликларМаҳаллийМансабдор шахсларга қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ноқонуний эмаслигини судда исботлаш мажбурияти юкланади

Мансабдор шахсларга қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ноқонуний эмаслигини судда исботлаш мажбурияти юкланади

“Инсон қадри учун” тамойилига асосан ишлаб чиқилган ва ҳозирда кенг жамоатчилик муҳокамасида бўлган Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг лойиҳаси еттита устувор йўналишдан иборат бўлиб, унинг иккинчи йўналиши мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантиришга бағишланган.

Мазкур йўналишнинг муҳим бир мақсади (15-мақсад): Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини оширишдир.

Буни, ўз ўринда, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми десак, муболаға бўлмайди.

Cўнгги йилларда адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, судьяларнинг чинакам мустақиллигига эришиш, судларни фуқаро ва тадбиркорлик субъектларини қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи “адолат қўрғони”га айлантириш, суд соҳасида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Энг аввало, 2017 йилдан бошлаб республикамизда юридик ва жисмоний шахсларни маъмурий органларнинг ноқонуний қарорлари ҳамда хатти-ҳаракатларидан ҳимоя қиладиган маъмурий судлар ўз фаолиятини бошлаганлигини ва шу қисқа вақт мобайнида мазкур судлар ўзларига юклатилган вазифаларни тўлақонли бажариб келаётганлигини таъкидлаш жоиз.

Шу билан бир қаторда, 2021 йилдан судлар “бир суд – бир инстанция” тамоили асосида фаолиятини бошлади ва бу билан муайян ишларни ўз вақтида ва сифатли ҳал қилишга, энг асосийси, ишларни кўришда “ҳуқуқий аниқлик”га эришилди.

Амалга оширилган ислоҳотларнинг изчил давоми сифатида Тараққиёт стратегиясининг лойиҳасида маъмурий судларда мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш орқали суд назоратини қўллаш соҳасини кенгайтириш, жумладан, қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ноқонуний эмаслигини судда исботлаш мажбурияти, уни қабул қилган мансабдор шахснинг ўзига юклаш тартиби – “айбдорлик презумпцияси” ва “суднинг фаол иштироки” тамойилларини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Шунингдек, судлар тизимида “ягона дарча” тамойилини кенг жорий этиш мақсадида аризаларни судга тааллуқлилигидан қатъий назар қабул қилиш ва ваколатли судга юбориш ҳамда муайян иш доирасида барча ҳуқуқий оқибатларни ҳал қилишни таъминлаш тизимини жорий этиш, бунда:

1. Иш фуқаролик, иқтисодий ёки маъмурий судга тааллуқли бўлишидан қатъи назар уни ушбу судлар томонидан қабул қилиш ва судга тааллуқлигига кўра тегишли судга юбориш тартибини белгилаш.

2. Давлат идоралари томонидан етказилган зарарни қоплаш ва бошқа ҳуқуқий оқибатларга оид масалаларни ҳал қилиш бўйича маъмурий судлар ваколатини аниқ белгилаш назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, суд тизимини босқичма-босқич рақамлаштириш, бюрократик ғов ва тўсиқларни бартараф этиш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини тубдан ошириш. Жумладан, суд буйруғи тартибида кўриб чиқиладиган айрим тоифадаги низоларни ҳал этишни автоматлаштириш;

Низоларни ҳал этишнинг муқобил усулларидан кенг фойдаланиш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш, ярашув институтини қўллаш доирасини янада кенгайтириш, жумладан, низоларни ҳал этишнинг муқобил усулларини янада кенгайтириш, шу жумладан маъмурий суд иш юритувига келишув институтини жорий этиш назарда тутилган.

Судьялар ҳамжамияти органларининг суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашдаги ролини янада ошириш, судьяларнинг ўзини-ўзи бошқариш тамойилини кенг жорий этиш ҳамда судьяларга ғайриқонуний тарзда таъсир ўтказишнинг олдини олиш бўйича таъсирчан механизмларни яратиш.

Судьялар корпусини шакллантиришда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, суд тизимидаги раҳбарлик лавозимларга тайинлашда сайланиш ва ҳисобдорлик каби демократик тамойилларни жорий этиш.

1. Судьялик лавозимига номзодларни тайинлаш жараёнида Судьялар ҳамжамияти органларининг аниқ ваколатини белгилаш.

2. Судьяларнинг малака ҳайъатлари фаолиятини очиқ ва шаффоф тарзда ташкил этиш, уларнинг холислиги ва беғаразлигини таъминлаш.

Суд тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш ишларини олиб бориш.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img