Март ойида бекор қилинган Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Москвадан Тошкентга ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига бўлган қатновларга чипта харид қилган йўловчилар диққатига!

0

Март ойида бекор қилинган Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Москвадан Тошкентга ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига бўлган қатновларга чипталарни харид қилган йўловчилар диққатига!

Uzbekistan Airways компанияси телеграм каналида 2020 йил 17 март куни Тошкент-Москва-Тошкент йўналиши бўйлаб чет эл фуқароларини Москвага ва Ўзбекистон фуқароларини Москвадан Тошкентга олиб чиқиш учун қатнов амалга оширилиши маъум қилинди.

Маҳаллий вақт билан Тошкентдан кетиш — соат 10:00 да, Москвадан — соат 13:00 да парвоз уюштирилади.

«Тушунмовчиликларни бартараф этиш учун биз биринчи навбатда 16, 17, 18 март кунлари бекор қилинган қатновларнинг йўловчилари қабул қилинишини маълум қиламиз.

Ушбу рейс билан Тошкентга келган йўловчилар келиши билан вақтинча жойлаштириш пунктига жўнатилади. Шу муносабат билан уларни Тошкент шаҳри аэропортида кутиб олмасликни сўраймиз.

Йўловчиларнинг вақтинча жойлаштириш пунктида туриши масалалари бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология осойишталик агентлигининг бош қароргоҳига +998 (71) 276-49-66 телефон рақами орқали мурожаат қилинг», дейилади хабарда.