Машинангиз эшигига «маҳкам» бўлинг!

0

Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 19 февраль куни тахминан соат 13.00 да номаълум шахс 34 ёшли Сардор М.га тегишли бўлган «Спарк» автомобили эшигини бузиб очиб, олд ўриндиқдан ичида 2.500.000 сўм, кўзойнак ва 20 та ишламайдиган фаралар бўлган сумкани ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ўғирликни содир этган кишининг шахсини аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг