Меҳнат кодексининг янги таҳририда қандай масалаларни тартибга солиш кўзда тутилган?

0

Бугун Қонунчилик палатаси йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг янги таҳрири биринчи ўқишда қабул қилинди.

Қонун лойиҳасида қуйидаги масалаларни тартибга солиш ва такомиллаштириш назарда тутилмоқда:

  • бандлик ва аҳолини иш билан таъминлаш;
  • индивидуал меҳнат муносабатлари;
  • ходимларни касбга тайёрлаш;
  • қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
  • айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари;
  • ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  • меҳнат низоларини кўриб чиқиш.