ЯнгиликларАдлия бўлимлариМеҳнат ҳуқуқлари бузилган ҳодимлар мурожаати ўрганилди

Меҳнат ҳуқуқлари бузилган ҳодимлар мурожаати ўрганилди

Қибрай тумани адлия бўлими томонидан 2022 йилнинг 11 ойи давомида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари манфаатини кўзлаб киритилган таъсир чоралари натижасида судларга 100 дан зиёд даъво аризалари киритилган. Судларга киритилган даъво аризаларининг 98 фоизи қаноатлантирилган. Адлия бўлимлари томонидан ҳал этилган масалалар қаторига асосан меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши, пенсияга оид муаммолар, соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонун нормаларига амал қилиниши, ер-мулк соҳасидаги муаммолар ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятига тўсқинлик бўлаётган турли ҳолатлар ташкил қилади.

Қибрай туман адлия бўлимида ҳам фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 18-август куни Қибрай тумани халқ таълими бўлимига қарашли 23-умумий ўрта таълим мактабида кимё фани ўқитувчиси лавозимида фаолият юритаётган Ш.С. туман адлия бўлимига Қибрай тумани халқ таълими бўлимига қарашли 23-умумий ўрта таълим мактаби томонидан меҳнат ҳуқуқлари бузилаётганлигидан норози бўлиб мурожат қилди.

Аниқланишича, Қибрай тумани халқ таълими бўлимига қарашли 23-умумий ўрта таълим мактаби маъсул ходимлари томонидан Ш.С. билан 2021-йил 1-декабрдан ҳозирги кунгача кимё фани ўқитувчиси лавозимига ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилган. Ваҳоланки, Ш.С. 2022-йилнинг 25-май кунидан Қибрай тумани халқ таълими бўлимига қарашли 23-умумий ўрта таълим мактабига кимё фани ўқитувчиси лавозимидан бўшатилган. Шунингдек, Қибрай тумани халқ таълими бўлимига қарашли 23-умумий ўрта таълим мактабида кимё фани ўқитувчиси лавозимида фаолият юритаётган Ш.С.га ҳомиладорлик ва туғиш таътили нафақаси тўлаб берилмаган.

Қибрай тумани халқ таълими бўлимига қарашли 23-умумий ўрта таълим мактаби маъсул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 76-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги оқибатида Ш.С.нинг меҳнат ҳуқуқлари бузилган. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 76-82-160-231-233-237-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрьдаги “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”даги 297-сонли қарори талаблари бузилганлиги оқибатида ходимга берилиш керак бўлган йиллик меҳнат таътиллари берилмаган ва таътиллар учун ҳақ тўланмаган. Ушбу хатти-харакатлари билан Қибрай тумани халқ таълими бўлимига қарашли 23-умумий ўрта таълим мактаби маъсул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодексининг 76-82-160-231-233-237-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрьдаги “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”даги 297-сонли қарори талаблари бузилган.

Ушбу Қибрай тумани халқ таълими бўлимига қарашли 23-умумий ўрта таълим мактабида кимё фани ўқитувчиси лавозимида фаолият юритаётган Ш.С.нинг аризаси ўрганиб чиқилиб, Қибрай тумани халқ таълими бўлимига қарашли 23-умумий ўрта таълим мактабига қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди. Ушбу тақдимномага асосан Қибрай тумани халқ таълими бўлимига қарашли 23-умумий ўрта таълим мактабида кимё фани ўқитувчиси лавозимида фаолият юритаётган Ш.С.нинг бузилган меҳнат ҳуқуқлари тикланди. У билан меҳнат шартномаси тузилиб, Ш.С.га 4.033.000 сўм миқдордаги ҳомиладорлик ва туғиш таътили нафақаси тўлаб берилди.

Зеро, Адлия бўлимларини ташкил этишдан асосий мақсад ҳам ҳуқуқни қўллаш амалиётини тизимли таҳлил қилиш ва унинг изчиллиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таъсирчан чораларни ишлаб чиқиш, ҳуқуқий нормаларнинг ўзбошимчалик билан ва нотўғри талқин қилинишига йўл қўймаслик юзасидан жойларда давлат органлари ва бошқа ташкилотларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари уларнинг ҳақиқий эҳтиёжлари билан боғлиқ ҳолда таъминланишига эришишдан иборат эди. Бу эса ҳамюртларимизнинг вилоятлар марказига юзлаб чақирим йўл босиб ўтирмай, уларнинг ҳуқуқий муаммоларини ортиқча оворагарчиликсиз ҳал этишга имкон берди. Адлия бўлимларининг ташкил қилинганлиги фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш йўлида катта қадам бўлди деб айта оламиз. Шунингдек, ўтган давр мобайнида фуқароларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича қонунчиликка берилган таклифлар кўплаб бюракратик тўсиқларни олдини олганлигни кўришимиз мумкин.

Бундан ташқари адлия бўлимлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида ҳам кўплаб тарғиботлар ва бошқа амалий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, адлия бўлимлари бутун фаолияти давомида аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари тиклаш бўйича кўплаб ишларни амалга оширди.

Жахонгир Абдусатторов,
Қибрай тумани адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img