Мексика президенти коронавирусга чалинди

0

Мексика Президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор коронавирусга чалинди. Бу ҳақда сиёсатчи ўзининг Twitter-аккаунтида хабар қилди.
«Афсус билан маълум қиламанки, мен COVID-19 га чалиндим. Симптомлар енгил, мен даволанишга киришдим. Биз ҳаммамизга биргаликда олдинга ҳаракат қиламиз» — деб ёзди Президент. Лопес Обрадорнинг айтишича, мамлакат ташқи ишлар вазири Ольга Санчес Кордеро унинг ўрнига эрталабки матбуот анжуманларида иштирок этади.
Аввалроқ Лопес Обрадор америкалик ҳамкасби Жо Байден раҳбариятига ушбу мамлакатда яшаётган мексикалик муҳожирларни қонунийлаштириш бўйича таклиф берганди.
Эслатиб ўтамиз, Мексикада бугунги кунда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони салкам 1 миллион 675 минг нафарни ташкил этмоқда. Ҳозирга қадар уларнинг 150 минг нафари вафот этган.