Мессининг отаси бугун Бартомеу билан учрашади

0

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессининг отаси Хорхе Месси бугун Каталония клуби президенти Хосеп Бартомеу билан учрашади, дея ёзмоқда Mundo Deportivo.

Манбанинг хабарига кўра, Бартомеу бугун Хорхе билан учрашади ва унга Месси қолиши кераклигини таъкидлайди. Аммо Хорхе ўз навбатида ўғлининг Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятсизликлардан чарчагани, айниқса, “Бавария”га қарши баҳсдаги 2:8 ҳисобидаги шармандали мағлубият туфайли кетишни афзал кўраётганини айтади.

Маълумот учун, 33 ёшли Месси янги лойиҳа излаяпти. У янги жамоасида Куман бошқарувидаги “Барселона”дан кўра кўпроқ муваффақият қозонишига ишонмоқда.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг