Месут Ўзил 50 минг кишига озиқ-овқат ёрдамини тақдим этади

0

“Арсенал” таркибидан четда қолган ва узоқ вақт яшил майдонлардан узоқ бўлган туркиялик асли немис футболчиси Месут Ўзил, майдон ташқарисидаги ҳаётига эътибор бермоқда.Тажрибали футболчи 50 минг кишига озиқ-овқат билан ёрдам бериш орқали юракларни забт этди.


У “Арсенал” формасини кийиб олган ҳолда Англияда, айниқса Лондонда, 50 минг уйсиз, зўравонлик қурбони бўлган аёллар ва талабаларга озиқ-овқат ёрдами бериб келмоқда. Англия қироличаси Елизавета II нинг бош ошпази Стефан Папперт ҳам 21-25 декабр кунлари 50 минг кишилик озиқ-овқат ёрдами кўрсатиладиган кишиларга менюларни тайёрлашда кўмаклашяпти.

Эҳтиёжмандларга юқори озуқавий қиймати ва қўшимчалари бўлган маҳсулотларни етказиб бераётган Ўзил, октябр ойида ҳам шундай ёрдам ташкилотини ташкил этганди. Бундан ташқари, тажрибали футболчи Рамазон ойида ифторлик дастурхонларини тузиш орқали кўпчиликка ёрдам берган.