МИБ: энди қарздорликларни мобиль воситасида ҳам билиш мумкин 

0

Хабарингиз бор, Мажбурий ижро бюроси ижро ишлари бўйича аҳолига қулайлик яратиш учун масофавий электрон тизимларни жорий этиб бормоқда.
Фуқароларимизда юзага келаётган қарздорликлар ҳақида маълумотларни олиш ва хорижга чиқиш олдидан тақиқ бор ёки йўқлигини билиб, уни бартараф этиш имкониятини энди мобиль телефон орқали ҳам билиб бориш мумкин.
Қандай қилиб дейсизми?

Мобиль алоқа воситаларидан фойдаланувчилар учун Google тизими орқали Play Market иловасидан MIB.UZ махсус дастурини юклаб олиш зарур!
Ушбу Дастурга уланиш учун аввало Сиз мобиль алоқа рақамингизни киритасиз ва сўнгра, SMS хабарномадаги ҳимоя кодини тасдиқлайсиз.
Кейин эса, фуқаролик паспортингиз серияси ва рақамларини киритиб, Сиз мобиль илова дастурига уланасиз.
Ушбу мобиль илова дастури:
“Қарздорликни текшириш” блогида – Сиз суд ва бошқа қарорлар орқали келиб чиққан қарздорликлар ҳақидаги маълумотларни олишингиз мумкин!
“Республикадан чиқишга чеклов” блоги – хорижга чиқиш олдидан қарздорликлар учун қўйилган тақиқлар ҳақида хабардор қилади.
Бу жараён – Сизнинг ўз вақтида тақиқларни билиш ва уни бартараф этиш ҳамда ортиқча ноқулайлардан холос этиб боради.
Бу Дастур Сизга ҳам ишончли ҳам қулай ва шаффоф равишда бошқа имкониятларни ҳам тақдим этади.

Мисол учун!

Долзарб бўлган алимент тўловлари бўйича ҳам ушбу электрон тизимдаги – “Алимент калькулатори” дастури билан алимент тўловларининг миқдорига аниқлик киритиш, “Ижро мониторинги” блоги билан Сизга тааллуқли бўлган ҳар қандай ижро ишлари жараёнини (паспорт серия ва рақам, ижро иши рақамини киритган ҳолда) кузатиб боришингиз мумкин.

Маълумот учун: Дастурий тизимда Қарздорликлар ва шахсга доир маълумотларнинг хавфсизлиги учун 4 рақамдан иборат махсус ҳимоя коди мавжуд !

Аввалги мақолаМамлакатни вақтинча ишлаш учун тарк этаётган фуқаролар учун 1000 АҚШ доллари эквивалентида истеъмол кредити берилади
Кейинги мақолаЧет элдаги консуллар “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимига уланиши қандай қулайлик яратади?