МультимедиаВидео“Миллий тикланиш” партияси бизнинг 3 та ташаббусимизни кўчириб олган – Баҳром Абдуҳалимов...

“Миллий тикланиш” партияси бизнинг 3 та ташаббусимизни кўчириб олган – Баҳром Абдуҳалимов (+видео)

“Адолат” социал-демократик партиясидан президентикка номзод Баҳром Абдуҳалимов журналистларга берган интервьюсида “Миллий тикланиш” партияси уларнинг 3 та ташаббусини кўчириб олганини айтди, дея хабар бермоқда Kun.uz.

Маълум қилинишича, партия сайтида бунга раддия ҳам берилган.

“Бу масала билан биз кўп йиллардан бери шуғулланамиз. “Миллий тикланиш” партияси биринчи чиқди ва эълон қилди, деган гап нотўғри. Сабаби бу 3 та ташаббус (судларни бирлаштириш, ЖИЭМ Ички ишлар вазирлигидан Адлия вазирлигига ўтказилиши, Тергов қўмитасини ташкил этиш – таҳр.) “Адолат” СДПнинг 2019 йилдаги дастурида бор.

“Миллий тикланиш”нинг муносабатидан кейин биз масалани қайта ўргандик. Аниқланишича, бу масалалар “Адолат” дастурида ўша пайтда ҳам бўлган. Лекин “Миллий тикланиш”ники бу шаклда бўлмаган. Энди ҳозир сайтдагига ишора қилиняпти. Шу нуқтайи назардан биз чиқарган мақоламизни тўғри деб ҳисоблаймиз.

Ундан ташқари, агар шак-шубҳа бўлса, эксперт гуруҳини тузамиз. Мана журналистлар гувоҳлигида: ким ҳақ, ким ноҳақ эканини аниқлаб оламиз. Ёзган мақоламиздаги фактлардан орқага қайтмаймиз. Уни ёзаётган давримизда ҳам текширдик. Келинглар, шу масалани эксперт гуруҳини шакллантирамиз-да, ҳал қиламиз”, деди партия раҳбари 8 сентябр куни “Адолат” СДП қурултойидан сўнг ОАВ вакиллари билан суҳбатда.

Шунингдек, журналистлардан бирининг Алишер Қодиров билан сизнинг ўртангизда дебат бўлиб ўтишини кутсак бўладими, деган саволига Баҳром Абдуҳалимов: “Дебатни ҳамма билан кутиш мумкин. Шу жумладан, Алишер Қодиров билан ҳам”, – дея жавоб берди.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img