ЯнгиликларМаҳаллийМиришкорлик фермерга 66 миллион сўм маблағи ундириб берилди

Миришкорлик фермерга 66 миллион сўм маблағи ундириб берилди

Миришкор туманидаги «Турон саҳро деҳқони» фермер хўжалиги раҳбари Ш.Сафаров Миришкор туман адлия бўлимига ариза билан мурожаат қилади. Аризасида у раҳбарлик қилиб келаётган фермер хўжалиги ҳамда «Агрокимёҳимоя» Миришкор туман унитар корхонаси билан 2021 йилда минерал ўғитлар етказиб бериш учун шартнома тузилганлиги, мазкур шартнома юзасидан корхона томонидан 14.568.132 сўмлик минерал ўғит етказиб берилганлиги, бироқ шартнома бўйича 58.836.343 сўм пул маблағи фермер хўжалиги ҳисоб рақамидан корхона ҳисоб рақамига ўтказиб берилганлиги, аммо шартнома бўйича 2021 йил ҳосили учун 44.268.211 сўмлик маҳсулот етказиб берилмаганлиги, шу сабабли, унга етказиб берилмаган маҳсулот учун жами 44.268.211 сўм қарздорлик, 22.134.000 сўм пеня, жами 66.402.211 сўм ундириш учун судга даъво аризаси киритиб беришда амалий ёрдам беришни сўраган.

«Агрокимёҳимоя» Миришкор туман унитар корхонаси билан «Турон саҳро деҳқони» фермер хўжалиги ўртасида тузилиб, муҳр билан тасдиқланган солиштирма далолатномада 30.04.2021 йил ҳолатида фермер хўжалигига тўланиши лозим бўлган сумма 44.268.211 сўмни ташкил этган бўлса-да, жавобгар корхона томонидан шу вақтга қадар фермер хўжалиги ҳисоб рақамига пул маблағлари тўлаб берилмаган ёки маҳсулот етказиб берилмаган.

Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунининг 25-моддасида Товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юборганлик, тўлиқ етказиб бермаганлик, ишларни бажармаганлик ёки хизмат кўрсатмаганлик учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, унга кўра товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги, пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик, ишларни бажармаслик ёки хизматларни кўрсатмаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмаслиги кўрсатилган.

Адлия аралашгач, жавобгар «Агрокимёҳимоя» Миришкор туман унитар корхонасидан «Турон саҳро деҳқони» фермер хўжалиги фойдасига 44.268.211 сўм қарздорлик, кечиктирилган кунлар учун 22.134.000 сўм пеня, жами 66.402.211 сўм ундириш тўғрисида ҳал қилув қарорини чиқариш учун Касби туманлараро иқтисодий судига даво аризаси киритилди ва фуқаронинг аризаси қаноатлантирилди.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img