ЯнгиликларМаҳаллийМирзаобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси шартнома шартларига амал қилишни билмади

Мирзаобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси шартнома шартларига амал қилишни билмади

“Standart stone” МЧЖ ҳамда Мирзаобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ўртасида 2021 йил 26 январь куни майдаланган тошдан қум ва майдаланган тош маҳсулоти олди-сотдиси юзасидан шартнома тузилган эди.

Унга кўра, МЧЖ томонидан унитар корхонасига 48 832 100 сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, етказиб берилган.

Шартномага асосан етказиб берилган маҳсулот учун уч банк куни ичида 100% олдиндан тўлов амалга оширилиши белгиланган бўлса-да, харидор томонидан тўлов амалга оширилмаган.

“Standart stone” МЧЖ раҳбари ушбу қарздорликни ундиришда амалий ёрдам сўраб Сирдарё вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилди.

Мурожаат иш юритувга олиниб, қонунчилик талаблари асосида ўрганилди.

Ўрганиш давомида мурожаатчининг эътирози асосли эканлиги маълум бўлди. Мазкур қарздорлик тарафлар ўртасида тасдиқланган таққослаш далолатномасида ҳам ўз аксини топди.

Фуқаролик кодексининг 386-моддасига кўра олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиб олиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.

Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун «Харидор» «Етказиб берувчи»га ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, 6.1-бандида мазкур шартномада кўзда тутилмаган жавобгарлик чоралари «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонун асосида ҳал этилиши белгиланган.

Юқоридагиларга асосан адлия бошқармаси томонидан “Standart stone” МЧЖ манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилди.

Натижада суднинг ҳал қилув қарори билан Мирзаобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳисобидан “Standart stone” МЧЖ фойдасига 48 832 100 сўм асосий қарз, 4 150 728 сўм миқдорда пеня ундирилиши белгиланди.

Шердор Расулов,
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img