ЯнгиликларМаҳаллийМонопол корхоналарнинг миллиардлаб даромадлари истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисобланди

Монопол корхоналарнинг миллиардлаб даромадлари истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисобланди

Монопол корхоналар олган 3,6 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб китоб қилинди.

Бу ҳақда АОКАда Монополияга қарши курашиш қўмитаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Таъкидланишича, инсофсиз рақобатга йўл қўйилмаслиги бўйича 1-чорак якуни бўйича ушбу йўналишда 66 та мурожаат ўрганиб чиқилган, натижада 10 та ҳолатда инсофсиз рақобатга йўл қўйилганлиги аниқланиб, белгиланган тартибда иш қўзғатилган ва қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилган.

Бундан ташқари, тил бириктиришлар ва картель келишувлар бўйича жами 4 та ҳолат ўрганиб чиқилган, жумладан танлов савдоларида тил бириктиришларга йўл қўйилганлиги, шунингдек метан газ қуйиш шахобчалари, автомактаблар томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг нархларни сунъий тарзда оширганлик ҳолатлари бўйича якуний қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда. Нархларни тартибга солиш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида.

Монопол корхоналар томонидан тартибга солинадиган нархларнинг нотўғри қўлланилиши натижасида олган 3,6 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб қилинди.

Мисол учун, “Қоракўлдонмаҳсулотлари” АЖ томонидан нархларни шакллантиришда айрим харажатлар асоссиз киритилиши натижасида Монопол юқори нархлар қўлланилганлиги аниқланган. Қўмита томонидан кўрилган таъсир чоралар натижасида 2,5 млрд.сўмлик асоссиз олинган маблағ истеъмолчиларга қайта ҳисоб китоб қилинган.

Натижада, шу миқдорда 500 дан зиёд аҳоли ва тадбиркорларнинг иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилиниши таъминланди.

Шу билан бирга, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилиги бузилиши оқибатида 842 144 нафар истеъмолчиларга 27,4 млрд сўм зарар етказилганлиги аниқланиб, 391 090 нафар истеъмолчиларга 17,6 млрд сўм қайта ҳисоб китоб қилиб берилган.

Табиий монополиялар фаолияти бўйича келиб тушган мурожаатлар юзасидан ўтказилган ўрганиш натижаларига асосан, 2022 йил 1 чорак давомида жами 98 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари (шундан 85 та юридик ҳамда 13 та жисмоний шахслар) кўриб чиқилиб, жами 2,7 млрд сўм (табиий газ – 353 млн сўм, электр энергияси – 1,2 млрд сўм, ичимлик ва иссиқлик таъминоти  – 290,7 млн сўм, бошқа хизматлар – 849,6 млн сўм), маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Мисол учун: Тошкент вилояти Янгийўл туманида жойлашган “Хонрод инвест” МЧЖ ҚКга нисбатан Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги юзасидан электр таъминоти корхонаси томонидан асоссиз 1,7 млрд сўм қарздорлик хисобланган. Мурожаатни ўрганиш натижасига кўра ушбу ҳисобланган қарздорлик суммаси қайта ҳисоб китоб қилиниб, 1,2 млрд сўмга камайтирилган.

Табиий монополия субъектларининг Давлат реестрида жами 130 та хўжалик юритувчи субъектлар 11 та хизмат турлари бўйича қайд этилган.

Табиий монополия субъектларининг Давлат реестридаги хўжалик юритувчи субъектларининг 90 та си (69,2 фоиз) давлат иштирокидаги корхоналар ҳисобланса, 40 та си (30,8 фоиз) хусусий сектор ҳиссасига тўғри келади.

Қонун хужжатлари ва давлат органлари корхоналарининг рақобат муҳитига таъсири баҳоланган бошқа вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ишлаб чиқилган 512 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалар ўрганилди ва 53 та лойиҳада рақобатга зид нормалар аниқланди ва уларни бартараф этиш тегишли хулосалари берилган.

Давлат харидлари доирасидаги тендер савдоларида олиб борилган 2010 та таҳлил ишларида давлат ва корпоратив буюртмачиларининг 985 та рақобатга зид ҳолатлар аниқланган.

Товар-хом ашё биржалари орқали сотиладиган юқори ликвидли ва монопол маҳсулотлар сони 38 тадан 45 хил турга етди, тадбиркорлар очиқ савдолар орқали товар ва хомашё ресурслари харид қилиш имкони кенгайтирилди.

Республика товар-хом ашё биржаларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларнинг 2022 йил I чорагида сотилган умумий ҳажми 18,9 трлн сўмни ташкил этган, ушбу кўрсаткич 2021 йил I чорагига нисбатан 24 фоизга ошган.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img