Дарвоқе,  тарих саҳифаларига улкан воқеа сифатида кирган 1980 йил 19 июлдан 3 августгача бўлиб ўтган Ёзги олимпиада ўйинларига бу йил 40 йил тўлмоқда. Бу Шарқий Европа минтақаси тарихида бўлиб ўтган биринчи олимпиададир. Бундан ташқари, биринчи социалистик мамлакатда ўтган олимпиада ўйинларидир.

Ушбу олимпиаданинг очилиши ва ёпилишига тайёргарлик ишлари ва унинг репитицияси уч давомида олиб борилган, Совет Иттифоқидаги минглаб спортчилар ва томошабинлар унга иштирок этишни орзу қилишган. Олимпиада ўйинлари СССР Спорт қўмитаси раиси Сергей Павлов холисона меҳнати, ҳаракати ҳамда советлар мамлакатига, унинг спортчиларига бўлган қизиқиш ошиши натижасида ўтказилган. С.Павлов икки марта олимпиадани Москвада ўтказиш тўғрисида таклиф киритган ва охирги марта унинг таклифи муваффақиятли якун топган. Ўша вақтда Халқаро олимпия қўмитаси олдида Лос-Анжелос ёки Москвани танлаш масаласи турган, охири оқибатда 20 та қарши ва 39 та аъзонинг розилиги билан уни Москвада ўтказишга қарор қилинган.

Бироқ, афсуслар бўлсинки, спортга сиёсат ўз таъсирини ўтказмай қолмаган. Олимпиада ўйинларига ярим йил қолганида СССР Афғонистонга қўшинларини олиб киради, бунинг оқибатида 64 мамлакат бу ўйинга нисбатан  бойкот эълон қилади. Кўпгина спортчилар уларнинг орзулари барбод бўлганлигини ҳали ҳануз афсус билан эслашади.

Ўша вақтда 5,2 миллион Олимпиада чипталари сотилган.  Олимпиаданинг энг ёш иштирокчисининг ёши 13 ёш, энг кекса иштирокчиси эса 70 ёшда бўлган. Олимпиада туфайли москваликлар афсонавий шиша идишларда қадоқланган пепси колани таътиб кўришган.

XXII Олимпиада ташкилий қўмитаси илтимосига кўра, Бутуниттифоқ Гидрометеорология илмий тадқиқот институти москва об-ҳавосининг 100 йил давомидаги ҳолатини ўрганган ва шу июль ойининг охири август ойи бошида қулай об-ҳаво бўлиши юзасидан хулоса берган.

3 соат давом этган Олимпиаданинг очилиш маросимидаги спорт сюжетлари ва рақсларида 16 минг спортчи, профессионал ва ҳаваскор артистлар иштирок этишган. Москва олимпиадасининг рамзи сифатида тайёрланган айиқча унинг ёпилишида осмонга учирилган. Бу айиқча атрофида ҳам ҳар хил гап сўзлар бўлган. 40 йилдан буён уни излаб юришибди деган миш-мишлар ҳали ҳам қулоққа чалиниб туради.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг