Москвада таниқли комик актёр ўз жонига қасд қилди

0

Актер ва стендап-комик Александр Шаляпин Москвада ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот дораларига таяниб, ТАСС хабар қилди.
«Актер Александр Шаляпин ўтган кечада ўз уйида ўлик ҳолда топилган. Унинг жонсиз танасини кўрган турмуш ўртоғи зудлик билан “Тез ёрдам”га хабар қилган” – дейди агентлик манбаси. Унинг айтишича, айни дамда воқеа жойида тиббиёт ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари иш олиб бормоқда.
Артист ишлаган ижодий гуруҳ раҳбари Мария Малякинанинг маълум қилишича, Шаляпин қаттиқ депрессия натижасида ўз жонига қасд қилган.
«У ўз жонига қасд қилганини хотини тасдиқлади. У қаттиқ тушкунлик ҳолатида бўлган. Биз у билан анчадан бери гаплашмагандик. Охирги пайларда у реабилитацияда эди. Даволанаётганди. Пайшанба куни шифохонадан уйига қайтган. Аммо у тузалмаган экан. Февраль ойида концертларимиз бор эди” – дейди ТАСС суҳбатдоши.
Шаляпин 50 дан ортиқ кинокартиналарда иштирок этган, жумладан, «Бумер-2», «Карпов», «Аёллар эркакларг қарши» ва бошқа фильмларда суратга тушган. У ТНТ телеканалидаги Stand Up Show иштирокчиси эди.