Халқаро олимлар гуруҳи мумтоз мусиқа тинглаш соғликка қандай таъсир қилишини аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказдилар. Тажрибалар давомида Моцартнинг фортепиано симфонияларини тинглаш тутқаноқ (эпилепсия) тутиб қолиш тезлигини камайтиришга ёрдам беришини аниқладилар.

Моцартни тинглаш руҳий саломатликка фойдали таъсир кўрсатиши мумкин деган ғоя 1990 йилнинг бошларида пайдо бўлган. Ўшандан буён бир нечта тадқиқотлар ўтказилди. Аммо уларнинг барчаси унча катта бўлмаган одамлар гуруҳи билан ўтказилгани учун натижаси сезилмади. Шунинг учун ҳам бу янги ишнинг муаллифлари тадқиқотларни кенг кўламда бажаришга қарор қилдилар.

Кўплаб клиника шифокорлари “Моцарт эффекти”га шубҳа билан қарашди. Тадқиқотчилар мусиқанинг соғликка таъсир этиши бўйича нашр этилган 147 тадқиқотни таҳлил қилишди ва натижада бу ишларнинг сифати ва долзарблигини муҳим, деб баҳоладилар. Ва ниҳоят, тадқиқотчилар 12 та ишни танлаб олишди. Тадқиқот давомида мутахассислар ҳар куни Моцарт симфонияларини тинглаш тутқаноқ тутишини сезиларли даражада пасайтирганини ва шунингдек, эпилепсия билан оғриган беморлар миясининг аномал фаолияти частотаси пасайишга олиб келганини аниқладилар. Ушбу натижалар бемор мусиқани бир марта тинглаганидан кейин ҳам пайдо бўлди ва бу ҳолат унда узоқ вақт даволанганидан кейин ҳам сақланиб қолди.

Моцарт мусиқаси тутқаноққа ижобий таъсир кўрсатган. Олимларнинг ёзишларича, мумтоз мусиқа инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади, деган хулосага келишимизга энди бизда етарли асос бор экан.

Эслатиб ўтамиз, тутқаноқ дунё бўйлаб ҳар юз кишидан бирида учрайдиган, жуда кенг тарқалган касалликдир. Беморларнинг аксарияти дорилар билан даволанишади. Аммо бу дорилар беморларнинг тахминан 30 фоизигагина самарали таъсир қилади. Шунинг учун ҳам мутахассислар ҳозирги кунда бу касалликни даволашнинг муқобил усулларини изламоқдалар.

 

 

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг