МТРК медиа маркази ходимлари орасидан коронавирус аниқлангани гумон қилинмоқда

109

Бир қанча интернет нашрлари МТРК медиа маркази ходимлари орасида коронавирусга чалинганлар борлиги ёзишмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига қарашли медиа марказ биносига кириш-чиқиш бутунлай тўхтатилгани айтилмоқда.

МТРКнинг айнан Медиа марказида ишловчи ходимлардан бирида коронавирус инфекцияси аниқлангани гумон қилинган.

hudud24.uz худди шу хабар юзасидан МТРК Медиа маркази ходими билан боғланди. Ходимнинг айтишича, ушбу гумонлар тасдиқланиши, Медиа марказ биноси қаттиқ карантинга олиниши мумкин. Ходимнинг айтишича, ҳозир ҳақиқатдан ҳам карантин чораси сифатида Медиа марказнинг кўплаб ишчилари масофадан туриб ишлаш таритибига ўтказилаяпти.

Медиа марказ биносида “O’zbekiston 24”, “O’zbekiston tarixi” телеканаллари, МТРК раҳбарияти идораси ҳамда бир неча суратга олиш студия ва павильонлари жойлашган.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг