Life styleМуаллифлик ҳуқуқи бузилганлиги оқибатида юзага келган шов-шувли суд жараёнлари

Муаллифлик ҳуқуқи бузилганлиги оқибатида юзага келган шов-шувли суд жараёнлари

Бутун дунёда янги ижод намуналари яратилиши ортидан муаллифлик ҳуқуқлари бузилиши кўплаб учрайдиган жараён. Аслида, муаллифлик ҳуқуқини бузиб, ўзлаштиргандан кўра шахснинг ўзи мустақил тарзда ижод намунасини яратиши суд тортишувлари ҳамда катта жарималардан асрайди.

Қуйида муаллифлик ҳуқуқларини бузиб, судга қатнаган ҳамда жаримага тортилганлар ҳақида билиб олишингиз мумкин.

Эйнштейн ва Женерал Моторс

ГМС Терраин кроссоверининг Америка автомобиль бозорига кириши жанжал билан бошланади. Женерал Моторс компанияси «Пеопле» журналининг махсус сонида янги автоулов учун реклама эълон қилиши натижасида судга берилади. Гап шундаки, реклама постерида елкасида «Э=мс2» формуласи акс этган спортчи қиёфасидаги Эйнштейн тасвирланган эди. Бу эса суд тортишувларига сабаб бўлади.

Маълум бўлишича, 1955 йилда вафотидан олдин буюк физик олим Қуддус университетига ўз имиджидан фойдаланиш учун барча ҳуқуқларни васият қилиб қолдирган экан. Айнан ушбу муассаса автоулов ишлаб чиқарувчидан муаллифлик ҳуқуқининг бузилиши учун товон пули сифатида 75 минг АҚШ доллари талаб қилган. Қизиғи шундаки, рекламанинг ахлоқий томони олимларни умуман қизиқтирмаган.

Coca-Cola ёхуд уйқуда юриш

2010 йилда Суперкубок транслацияси пайтида Coca-Cola ўз реклама видеоролигини намойиш этиши жиддий жанжалга сабаб бўлади. Видеоролик хайратланарли тарзда Исроилнинг 2002 йилда тайёрланган Ётвата компаниясининг сут маҳсулотлари рекламасига жуда ўхшаш бўлади.

 

Видеороликлар нафақат сценарий жиҳатидан ўхшаш, балки — улар бир хил номларга эга («Слеэпвалкер»), бу ҳам камлик қилганидек, Равелнинг «Болеро» мусиқаси иккала роликда бирдай янграрди. Видеоролик намойиши биринчи бўлиб муаллифлик ҳуқуқи эгалари эмас, балки оддий томошабинлар эътирозига сабаб бўлади.

Ҳақиқат юзага чиққандан кейин бу ҳақда Исроил ва АҚШнинг етакчи оммавий ахборот воситаларида шов-шув пайдо бўлади. Coca-Cola вакиллари бўлса «шунга ўхшаш реклама борлиги тўғрисида умуман тасаввурга эга эмас эдик», деб сувдан қуруқ чиқишга уринишди, аммо бу уларга ёрдам бермайди.

«Алёнка» ва «Алина»

Москванинг «Краснй Октябрь» қандолат фабрикаси ва Белгород вилоятининг «Славянка» корхонаси ўртасидаги низо Арбитраж судигача етиб боради. Машҳур «Алёнка» шоколадини ишлаб чиқарадиган компания «Алина» шоколад ишлаб чиқариш линиясини ишга туширган «Славянка»дан 310 миллион рубль ундириш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилади.

Гап шундаки, Белгород шоколадининг қадоғи «Алёнка» қадоғига жуда ўхшаш бўлади. Бундан ташқари, унда гулли рўмол ўраган қизнинг сурати айнан ўхшаш тасвирланган эди.

Суд жараёни икки йил давом этади ва шу вақт ичида фабрикалар ўзаро келишувга эришади. Келишув шартларига кўра, «Славянка» «Красный Октябрь»га товар белгиларига бўлган ҳуқуқни бузгани учун 15 миллион рубль товон тўлайди.

Унутманг! Муаллифлик ҳуқуқи бу Сизнинг уйингиз, автомобилингиз каби мулк ҳисобланади. Шундай экан Сиз ўзганинг муаллифлик ҳуқуқини бузишингиз, бировнинг мулкига зарар етказишингиз билан баравар. Агар Сиз судда сарсон бўлишни ва катта жарималар тўлашни хоҳламасангиз, албатта, муаллифлик ҳуқуқига ҳурмат билан ёндашинг!

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img