Муроджон Аҳмадалиев бир йўла иккита чемпионлик камарини қўлга киритди

0

ПРОФЕССИОНАЛ бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев 30 январкуни икки йўналиш чемпиони бўлиб турган америкалик Даниэль Романга қарши чемпионлик жанги ўтказди.

Майамида (АҚШ) бўлиб ўтган жангда Муроджон Аҳмадалиев Даниэл Роман билан куч синашиб, 12 раундлик жанг натижаларига кўра ғолиб деб топилди.

Бу билан Муроджон Аҳмадалиев Ўзбекистон тарихида илк марта бир йўла иккита чемпионлик камарини қўлга киритган боксчи бўлди. Профессионал фаолиятидаги 8 та жангида 8 та ғалабага эришган Муроджон тарихий рекордни такрорлади. Бунгача фақат Леон Спинкс 8 та жангдаёқ чемпионлик камарини қўлга киритган эди.

Ушбу жанг учун 120 минг АҚШ доллари тикилган эган. Бунда амалдаги чемпион Роман 75 фоиз маблағни гонарар сифатида қўлга киритса, 25 фоиз гонарар Муроджон Аҳмадалиевга берилади. Бу гонарарларга ТВ-трансляция учун тўланадиган пуллар қўшилмаган.

Аввалги мақолаЯна бир хизмат вазифасини бажараётган ходим калтакланди
Кейинги мақола«Босмачилик» ҳақида 7 та қисқа қайд