Муроджон Аҳмадалиевга «Ўзбекистон ифтихори» унвони берилди!

0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муроджон Аҳмадалиевга «Ўзбекистон ифтихори» унвонини бериш тўғрисида фармон имзолади.

Америка Қўшма Штатларининг Маями шаҳрида профессионал бокс бўйича бўлиб ўтган мусобақада юксак азму шижоат ва маҳоратини намоён этиб, юртимиз бокс спорти тарихида илк маротаба WBA ва IBF йўналишларида ғалаба қозониб, рекорд натижани қўлга киритгани ҳамда ёшларимизга ибрат намунасини кўрсатиб, улар онгида миллий ғурур, она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтириш борасидаги катта хизматлари учун бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аʼзоси Ахмадалиев Муроджон Қаҳор ўғлига «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони берилди.

Аввалги мақолаПрезидент Муроджон Аҳмадалиевга табрик йўллади
Кейинги мақолаМаҳаллаларда давлат хизматлари марказлари бўлади