Мурожаатларни пайсалга солаётган давлат идоралари қайсилар?

2442

Давлат хизматлари Агентлиги тизими барча учун шаффоф. Айниқса, оммавий ахборот воситалари учун. Кўпчиликка маълумки, давлат хизматлари марказлари турли ташкилот ва идораларнинг электрон базаларига интеграция қилинган ҳолда аҳоли ва тадбиркорларнинг мурожаатларига маъмурий регламентлар асосида хизмат кўрсатади. Давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида эса инсон омили сабаб ҳуқуқбузарликлар содир этилаётгани бор ҳақиқат. Давлат хизматлари Агентлигининг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида жамоатчилик учун номаълум бўлган айрим давлат идораларининг аҳоли мурожаатларига нисбатан қоидабузарликлари хусусидаги маълумотлари ошкор этилди.

Матбуот анжумани Журналистлар уюшмасининг вилоят бўлими ҳамкорлигида ўтказилди. Унда республика ва маҳаллий ОАВларида фаолият олиб бораётган журналистлар, блогерлар иштирок этдилар. Анжуманда ДХА Навоий вилояти бошқармаси раҳбари 2019 йилда туман(шаҳар) ДХМлари орқали аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилган давлат хизматлари юзасидан маълумот берди. Аниқландики, Давлат хизматлари марказлари томонидан 2019 йил давомида жами 332 086 давлат хизмати кўрсатилган бўлса, шундан 11 028 таси сайёр тартибда амалга оширилган. Шуни эътироф этиш лозимки, 2019 йилда 12 441 нафар тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилган. Бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан 4 баробарга ортганини англатади.

Маълум бўлишича, 2019 йил давомида жами 2 653 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Ушбу ҳолатлар юзасидан ваколатли идораларга жами 52 та тақдимнома киритилган. Бошқарма томонидан киритилган таъсир чораси натижасида ваколатли идораларнинг 32 нафар ходимларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиб, 124 нафар қоидабузар маъмурий жавобгарликка тортилган.

Матбуот анжуманида журналистларни фуқаро мурожаатларини пайсалга солаётган давлат идоралари рўйхати қизиқтирди. Анжуманда давлат хизматлари кўрсатиш буйича маъмурий регламент талабларига риоя этмаган, аҳоли мурожаатлари бўйича муддатлар бузилишига энг кўп сабабчи бўлган айрим идора ва ташкилотлар мутасаддиларининг таклиф этилгани айни муддао бўлди. ОАВ вакилларининг саволларига мазкур ташкилотлар вакиллари томонидан тадбирнинг ўзидаёқ қоидабузарликлар сабаби очиқланди.

Нодира Самандарова,
ДХА Навоий вилояти бошқармаси

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг