— Фуқаро квартирадан ½ улушнинг эгаси, у руҳий ва асаб касалликлари билан оғриган беморлар учун мўлжалланган “Мурувват” уйига жойлаштирилди. Энди унинг улуши кимга ўтади?
— Фуқаро руҳий жиҳатдан соғлиғи қандай бўлишидан қатъи назар, ўз улушининг эгаси бўлиб қолаверади. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир. Суд орқали мулкдор лаёқатсиз деб топилса, унга тегишли хокимият қарори билан васий тайинланади. Васий ўз васийлигидаги шахснинг мол-мулкини бошқаради, лекин тасарруф этиш учун тегишли хокимиятлар қошидаги Васийлик кенгашининг розилиги керак бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси билан ҳамкорликда тайёрланди.