Мутахассислар энг оммалашган онлайн фирибгарликлар ҳақида маълумот берди

0

Мутахассислар онлайн фирибгарликнинг энг машҳур турларини эълон қилишди. Бу ҳақда Касперский лабораторияси ва Тинкофф мутахассислари тақдим этган маълумотларга асосланиб “РТ” хабар бермоқда.

Уларнинг сўзларига кўра, 2020 йилда Интернетда товар сотиб олиш ёки сотиш махсус  сценарийси бўйича 60 фоиз муваффақиятли ҳужум амалга оширилган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич атиги 25 фоизни ташкил этган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, фойдаланувчилар ҳақиқий бозор сайтларини аниқлашда адашишган ҳамда сохта платформалар таъсирига тушиб қолишган.

Онлайн фирибгарликнинг энг кенг тарқалган турларидан бири бу фишинг — таниқли веб-сайтлар ва тўлов шаклларининг нусхаларини яратиш жинояти ҳисобланади. Касперский лабораториясининг таъкидлашича, ўтган йили улар 80 миллиондан ортиқ фишинг сайтларига киришга уринишларни тўсиб қўйишган.

Қайд этилишича, ўртача ҳисобда 2020 йилда фирибгарлар схемасига тушган харидорлар ўн минг рубл, сотувчилар эса олти минг рублгача йўқотишган.

Мутахассислар русларга шубҳали манбалардан сақланишни, шунингдек, шубҳали почта хабарлари ва “рекламадаги лавозимлар” ёки “танловлар” эълонларига ишониб қолмасликларини тавсия қилишди. Шунингдек, юклаб олинган дастурларни мунтазам равишда янгилаб туриш ва ҳар бир фуқаро ўз ҳисоби учун мураккаб паролларни танлаши кераклигини таъкидлашган.

Аввалги мақолаБиринчи ёрдам дори воситалари
Кейинги мақолаБитим видеоконференцалоқа режимида қандай тасдиқланади?