Наимжон чемпион бўлди

0

НамДУ талабаси – чемпион

31 январь куни Мьянмада Бирма бокси бўйича World Lethwei Champion камари учун ўзбекистонлик Наимжон Тўхтабоев мезбонлар вакили, амалдаги чемпион Тутуга қарши рингга кўтарилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

75 кг ваз тоифасида ўтказилган чемпионлик жангида Наманган давлат университети Жисмоний маданият факультети 4-босқич талабаси Наимжон Тўхтабоев рақибидан очколар ҳисобида устун келди.

Маълумот учун, Бирма бокси Жанубий-Шарқий Осиёда анча кенг ёйилган спорт турларидан бири бўлиб, унда спортчилар қўлқопларсиз жанг қилади.

Аввалги мақолаИстеъмол товари қадоғидаги ёзув давлат тилида бўлиши шарт. Акс ҳолда мувофиқлик сертификати берилмайди
Кейинги мақолаЭсдалик олтин тангаларнинг янги нархи белгиланди