Наманган шаҳрида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази ташкил этилди

0

Оила — жамиятнинг асосий бўғини, муқаддас маскан. Мамлакат тараққиётини ҳаракатга келтирувчи асосий ҳужжат — Бош Қомусимизда оила масаласига алоҳида урғу берилгани ҳам бежиз эмас, албатта.
Конституциямизда оила жамиятнинг асосий бўғини эканлиги ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган. Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таьсири беқиёс. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳиссий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. Янги оила маънавий жиҳатдан бутун бўлсагина, мустаҳкам бўлади. Мустаҳкам оилалардан ташкил топган мамлакат эса, албатта, қудратли бўлади.
Оилада эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан туғилаётган баҳслар, турмушнинг дарз кетиши ва у билан боғлиқ можаролар, айрим хонадонлардаги мавжуд нотинч маънавий-руҳий муҳит натижасида содир бўлаётган никоҳдан ажралишлар бугунги кунда жамиятимизда жиддий эътибор қаратилиши лозим бўлган масаладир.
Наманган вилоятида оилавий ажримларни олдини олиш ва уларни янги ҳаётга тайёрлаш мақсадида янги марказ ташкил этилди.


Марказнинг асосий вазифалари – никоҳланувчи шахсларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича тизимли тайёрлаш ҳисобланади.
Шунингдек, марказда ФҲДЁ бўлимларига никоҳни қайд этиш учун ариза берган ва ўқув машғулотларида қатнашиш учун розилиги олинган 30 ёшдан ошмаган никоҳланувчи шахслар бепул ўқитилади.

Аввалги мақолаҚозоғистонда хор бўлганлар
Кейинги мақолаАёллар ҳамиша эътиборимизда